» » Виталий Денисов «Ротор»да фаолиятини давом эттиради

Виталий Денисов «Ротор»да фаолиятини давом эттиради

Москванинг «Локомотив» клуби собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов фаолиятини «Ротор»да давом эттиради

«Ротор» — Россия чемпионатида премьер-лигадан сўнг турувчи ФНЛда иштирок этади. Клуб 32 ёшли ҳимоячи билан келишувга эришган ва Виталий Денисов бир мавсум «Ротор» шарафини ҳимоя қилади. Шартномада кўрсатилишича, ушбу муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Виталий Денисов бунга қадар «Ротор» билан бирга Туркияда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган эди. У жорий мавсумда «Рубин» таркибида 9 та учрашувда майдонга тушганди. Денисов қозонликлар таркибидан эркин агент мақомида кетган.

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш