Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. «Барселона» ўз майдонида Роналдусиз 10 та қолган «Реал»га ютқазиб қўйди

«Барселона» ўз майдонида Роналдусиз 10 та қолган «Реал»га ютқазиб қўйди

Cана : 14-08-2017   /   Спорт   /   кўрилди: 667

 

Испания Суперкубоги доирасидаги илк баҳсдан ўрин олган «Барселона» – «Реал Мадрид» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади. 

 

Кескин курашлар ва қўполликларга бой бўлган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Тайм асосан тезкор ҳужумларга ва қоидабузарликларга бой бўлди. 

 

Иккинчи бўлим дебюти мадридликларга омадли келди. Марсело чап қанотдан тезлик олди ва тўпни жарима майдони ичига узатди, тўп Пикенинг оёғига тегиб дарвозадан жой олди. 

 

Учрашувнинг 77-дақиқасида Луис Суарес рақиб жарима майдони ичида "чиройли” йиқилиб берди ва пенальти белгиланишига сабаб бўлди. Ўн бир метрлик жарима тўпини Месси қойилмақом қилиб ижро этди ва ҳисобни тенглаштирди. 

 

Орадан уч дақиқа ўтиб "Реал” қарши ҳужумда рақибини жазолади, Искодан узатма қабул қилиб олган Роналду ҳимоячини алдаб ўтди ва 17 метрлардан тўпни узоқ юқори бурчакка жойлаб қўйди. Роналду голни нишонлаш вақтида кийимини ечгани учун огоҳлантирилди. 

 

82-дақиқада ҳакам яна катта саҳнага чиқди, Роналду рақиб жарима майдони ичидаги курашда йиқилиб тушди. 31 ёшли испаниялик ҳакам буни симуляция деб топди ва португалиялик футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди. 

 

Камчилик бўлиб қолганига қарамай меҳмонлар 90-дақиқада яна қарши ҳужумда рақибни "тутди"лар. Лукас Васкес майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва уни Марко Асенсиога узатиб берди, ўз навбатида Асенсио дарвозанинг чап "тўққизлик” бўрчагини аниқ нишонга олди ва жамосининг учинчи голига муаллифлик қилди. 

 

Шу тариқа "Реал" жавоб ўйини олдидан яхши натижага эришди, бироқ мадридликлар ўз уйларида Роналдусиз ҳаракат қилишларига тўғри келади.

 

Испания Суперкубоги

 

Илк учрашув
 

Барселона – Реал Мадрид 1:3(0:0, 1:3)

 

Голлар:0:1 – 50, автогол Пике, 1:1 – 77, пенальти Месси, 1:2 – 80 Роналду, 1:3–90 Асенсио.

  

Барселона– тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль, Ракитич (Пако Алькасер, 83), Бускетс, Иньеста (Серхи Роберто, 68), Деулофеу (Денис Суарес, 59), Месси, Суарес.

 

 

Реал Мадрид– Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско, Каземиро, Ковачич (Асенсио, 68), Кроос, Бэйл (Васкес, 81), Бензема (Роналду, 58).

 

 

Огоҳлантиришлар:Каземиро (20), Пике (27), Месси (40), Бэйл (41), Карвахаль (41), Бускетс (57), Навас (76), Роналду (80).

 

Четлатиш: Роналду (82).

 

Ўйинга оид видеолавҳа учун ҳавола - бу ерда (Видео Тасикс тизимида )

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!