ОЧЛ-2020 саралаш. Эрон клубларига техник мағлубият ёзилиши мумкин

ОЧЛ-2020 саралаш. Эрон клубларига техник мағлубият ёзилиши мумкин

Хабарингиз бор, кеча Осиё чемпионлар лигаси янги мавсум гуруҳ босқичига чиқиш учун 2-саралаш раунди ўйинлари бўлиб ўтди.
Маълум сабабларга кўра, Эрондаги баҳслар ўтказилмади. Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев telegram'даги саҳифаси орқали бунга аниқлик киритиб ўтди.

ОФК Эрон клубларининг 2-саралаш босқичидаги уй учрашувларини 25 январь санаси билан Амирликларга (БАА) кўчирди. Агар, “Истиқлол-Техрон” ва “Падидех” (“Шахр Хадро”) ушбу қарорга рози бўлса, у ҳолда улар Амирликларга учиб келиши ва ўйин ўтказиши шарт бўлади. Бордию, улар олдин айтилганидек, мусобақани бойкот қилишга қатъий қарор қилишса, унда жамоаларга техник мағлубият ёзилади. Воқеалар ривожини кузатамиз”, – дея қайд этган Никимбаев.