ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 5 поғона пастлади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 511 очко билан 69-поғонага жойлашди.

Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 5 ўринга пастлади ва ОФКга аъзо мамлакатлар орасида 7-ўринни эгаллади. Эрон терма жамоаси 865 очко билан Осиёда пешқадамлик қилмоқда.

Германия терма жамоаси 1606 очко билан ФИФА рейтингида яна пешқадамликни қўлга олди. Бразилия 1590 очко билан иккинчи ўринга пастлади. Кучли учликка Португалия термаси (1386) якун ясаб берди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 14 09 2017 йил
0
273

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига