» » "Пахтакор" ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичида қанча пул ишлаб топиши мумкин?

"Пахтакор" ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичида қанча пул ишлаб топиши мумкин?

Хабарингиз бор, 10 февралдан ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи старт олади. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини фақатгина "Пахтакор" ҳимоя қилади.
"Шерлар" "В" гуруҳидан жой олишган. Ушбу квартетда ҳамюртимиз Азиз Ғаниев яқиндагина кўчиб ўтган БААнинг "Шабаб Ал Аҳли", "Ал Ҳилол" ва "Шахр Ходро" жамоалари бор.

Кўпчиликни мазкур мусобақадаги мукофот пуллари, айниқса, "Пахтакор" гуруҳ босқичида қанча пул ишлаб олиши қизиқтиради. Шу боис биз бу ҳақда маълумот берамиз.

ОФК қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси учун мукофот пулларини эълон қилган. Унга кўра мусобақанинг гуруҳ босқичида қўлга киритилган ҳар бир ғалаба учун 50 минг, дуранг учун эса 10 минг АҚШ доллари берилади.

Гуруҳдан чиқишни уддалаган жамоалар эса 100 минг доллар ишлаб олади. Ярим финалчилар 250 минг, чорак финал иштирокчилари эса 150 минг АҚШ долларидан жамғаради.

Чемпион 4 млн АҚШ доллари, финалчи эса 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулларига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" 10 февраль куни Тошкентда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан куч синашади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:30
Экстремизм ва терроризм иллатининг кучайиши нимага бориб тақалмоқда?
10:55
" Хотиржам бўлишга асос йуқ!" Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирус хавфидан огоҳлантирди
10:37
Аълочи ўқувчига солиқчидан эсдалик
09:40
Дунёдаги энг қиммат автомобиль кимга тегишли?
09:37
Қашқадарёда бирйўла 10 нафар кадастр ходими ишдан ҳайдалди
09:35
СЭ: "Элдор Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"
09:34
Банкнинг 1,46 млрд сўм кредитини нақдлаштириб, Malibu сотиб олган тадбиркорга қарши иш очилди
09:33
Huawei 5G да қувватланадиган планшетни тақдим этди
09:31
«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент
09:30
Элмира Боситхонова: Энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади
09:15
Айрим маълумотномаларни давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб этиш тартиби тез орада бекор бўлиши кутилмоқда
15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
15:16
АҚШдаги пиво заводида отишма натижасида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
15:14
Коронавирус туфайли Умра зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик тақиқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР