» » Аҳмадалиевнинг жаҳон чемпионлик камари ҳимояси учун жанги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин!

Аҳмадалиевнинг жаҳон чемпионлик камари ҳимояси учун жанги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин!

 

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBA Super ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини Тошкентда ўтказади, дея хабар беради «GoSport».

Маълумотларга кўра, Аҳмадалиев IBF йўналиши бўйича вақтинчалик чемпион, 2019 йилнинг март ойидан буён мажбурий даъвогар бўлиб турган Рёсуке Ивасага қарши жанг ўтказиши керак бўлади. IBF чемпион вакилларини мажбурий ҳимоя бўйича огоҳлантирган. Тез орада мазкур жангни ўтказиш бўйича музокаралар бошланиши кутилмоқда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутерлари жангни Тошкентда ташкил қилишни режа қилган. Тўқнашув муддати бўйича аниқ тўхтамга келинмаган, аммо катта эҳтимол билан у ёз ойи бошларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Жанг Humo Arena кўп тармоқли спорт иншоотида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 30 январь (Тошкент вақти билан 31 январ тонгида) куни Даниэл Романга (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонган ва Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита жаҳон чемпионлик камарига эга чиққанди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:39
Жиззахда “ЁШЛАР ФОРУМИ” бўлиб ўтди (видео)
17:36
Жиззах вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиқлари билан танишинг
11:30
Экстремизм ва терроризм иллатининг кучайиши нимага бориб тақалмоқда?
10:55
" Хотиржам бўлишга асос йуқ!" Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирус хавфидан огоҳлантирди
10:37
Аълочи ўқувчига солиқчидан эсдалик
09:40
Дунёдаги энг қиммат автомобиль кимга тегишли?
09:37
Қашқадарёда бирйўла 10 нафар кадастр ходими ишдан ҳайдалди
09:35
СЭ: "Элдор Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"
09:34
Банкнинг 1,46 млрд сўм кредитини нақдлаштириб, Malibu сотиб олган тадбиркорга қарши иш очилди
09:33
Huawei 5G да қувватланадиган планшетни тақдим этди
09:31
«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент
09:30
Элмира Боситхонова: Энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади
09:15
Айрим маълумотномаларни давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб этиш тартиби тез орада бекор бўлиши кутилмоқда
15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР