» » Ҳабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг оқшомида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ҳам октагонга чиқади

Ҳабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг оқшомида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ҳам октагонга чиқади

Ўзбекистонлик MMA спортчиси Маҳмуд Муродов ўзининг UFC’даги учинчи жангини 18 апрель куни ўтказади. Бу ҳақида спортчининг ўзи Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

«Ассалому алайкум ҳаммага. Мен кейинги жанг бўйича шартномага имзо чекдим. Навбатдаги жанг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрининг Бруклинида бўлиб ўтади. Жанг санаси эса 18 апрель. Иншааллоҳ, навбатдаги ғалабани бирга нишонлаймиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат. Биргаликда тарих ёзамиз. Алҳамдулиллоҳ», деб ёзди Маҳмуд Муродов.

18 апрель куни (Тошкент вақти билан 19 апрель куни сахар) UFC 249 мусобақаси бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жанги эса Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Тони Фергюсон ўртасида кечади. Муродов эса кеча андеркардида жанг қилади.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли Муродовнинг (24-6 ММA, 2-0 UFC) рақиби, 29 ёшли америкалик нокаутчи Карл Роберсон (9-2 ММA, 4-2 UFC) бўлиб, сўнгги жангда россиялик томошабинлар эсида яхшигина қолди. Москвада бўлиб ўтган UFC турнирида, илгари мағлуб бўлмаган россиялик Роман Копиловни бўғиш услуби билан мағлуб этганди.

"Ҳамма мени уйда жанг қилишимни хоҳларди! Хўш, қабул қилиб олинг! 18 апрель, Бруклин, Нью-Йорк!", деб тасдиқлади Карл Роберсон.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов охирги марта декабрь ойида Вашингтондаги UFC турнирининг учинчи раундида америкалик Тревор Смитни ажойиб тарзда нокаутга учратган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
17:16
“Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда
14:01
Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди
13:39
Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди
13:34
Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди
13:32
Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди
12:02
Туркманистонда Ўзбекистон телеканалларининг эфири тўхтатиб қўйилди
11:59
Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади
11:58
Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди
11:54
Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Унга эришиш учун нима қилиш керак?
11:53
22 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР