» » СЭ: "Элдор Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"

СЭ: "Элдор Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада РПЛни тарк этишни мақсад қилган.
Бу ҳақида ҳамюртимиз мижози ҳисобланадиган "ProSportsManagement" компанияси раҳбари Герман Ткаченко Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашрига маълум қилди.

"Бизнинг мақсадимиз — жамоа мухлисларини хафа қилмаган ҳолда ёзда "Ростов"ни тарк этиш. Айтиш лозимки, Россия чемпионатидан тушадиган ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмаймиз. Биз ғарбга бормоқчимиз. Бугунги кунда Европадан аниқ таклиф бор.

Қишда ҳам бир нечта таклифлар бўлганди, аммо "Ростов" раҳбарияти уларни эътиборсиз қолдиришни маъқул кўрди. Раҳбарият қарорини ҳурмат қиламиз, уларда қишда Шомуродов борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқи бор эди.

Ёзда эса ҳаммаси бошқача бўлади. Биз кучли лигаларда ўйнашни хоҳлаймиз. Тўғри, қарорни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Аммо биз улар билан трансферга адолатли нарх белгилаш борасида келишиб олганмиз. Буни кейинроқ биргаликда муҳокама қиламиз", — деди Ткаченко "СЭ" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов январда "Ростов" билан шартномасини яна 5 йилга узайтирганди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, ҳамюртимизнинг айни дамдаги трансфер баҳоси 6,5 миллион еврони ташкил қилади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:31
Деновдаги Амир Темур ҳайкали муҳокамаларга сабаб бўлди. Мавзуга Сенат қўмитаси раиси муносабат билдирди
15:38
Жиззахдаги дастурчилар, робототехника ва IT йўналишида фаолият олиб борувчилар диққатига
15:27
Ҳар йили ноябрда "Кексалар учун туризм ойлиги" ўтказилади
15:26
Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?
15:16
Эронда ота 35 ёшли эркак билан қочиб кетган 14 яшар қизини бошини чопиб ташлади
14:05
Пандемия: аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги солиқ енгилликлари
09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР