» » Ўзбекистон Токио Олимпиадасига 7 та боксчи билан боради

Ўзбекистон Токио Олимпиадасига 7 та боксчи билан боради

Иорданиянинг Оман шаҳрида бокс бўйича лицензион турнирнинг финал жанглари якунланди. Унда ўзбекистонлик боксчилардан уч нафари – Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов ва Баҳодир Жалолов олтин медаль учун рингга кўтарилишди.

Миразизбек Мирзахалилов (57 кг) мезбон боксчи – иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши баҳс олиб бориб, 5:0 ҳисобида устун келди ва мусобақанинг ғолибига айланди.

Элнур Абдураимов (63 кг) финал жангини қозоғистонлик Зокир Сафиуллинга қарши ўтказиб, кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган турнирнинг энг ёрқин жангларидан бирида 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

Олтин медаль учун кечган сўнгги баҳсда Баҳодир Жалолов (+91 кг) австралиялик Юстис Хунини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, терма жамоага 3-олтин медални тақдим этди.

Шу тариқа турнир якунига кўра, Ўзбекистон бокс терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди, Токио Олимпиадаси учун эса 7та йўлланмага эга чиқди. Булар – Миразизбек Мирзахалилов (олтин), Элнур Абдураимов (олтин), Баҳодир Жалолов (олтин), Шаҳобиддин Зоиров (бронза), Бобоусмон Батуров (бронза), Санжар Турсунов (бронза) ва Турсуной Раҳимова.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:08
Нега Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?
10:06
Бу йил ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади?
09:29
Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади
09:26
Смартфонларни “ўлдирадиган” расм интернетда тарқалди
09:05
«Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди
18:03
Сардоба сув тошқинидан азият чеккан оилаларнинг фарзандлари учун ажойиб байрам тадбири
17:19
Болалар ҳуқуқлари ДХА эътиборида!
16:43
Тошкентда фуқароларни мажбурлаб автобус солаётган ИИВ ходимлари бўйича тушунтириш берилди (видео)
14:43
«Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида коронавирус аниқланди
10:59
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошишда давом этмоқда
10:54
Эльмира Баситханова Жиззахдаги реабилитация марказида учрашув ўтказди
09:47
Фильм намойишидан кейин урфга кирган пойабзаллар (фото)
09:45
7 кунда 7 миллиард ишлаб топган бойлар
09:44
Ҳаво нега исиб кетмоқда: инсониятга қандай хавф бор?
09:42
Ниқоблар чиндан ҳам коронавирусга қарши ёрдам беради (фото)
09:40
«Аёл эмас, хизматкор керак, дейишди». Оддий аёлнинг оддий бўлмаган ҳикояси
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР