Жиззахда ташкилотлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Cпортнинг мини футбол тури бўйича Жиззах шаҳрида жойлашган ташкилот ва муассасаларида фаолият юритувчи ёшлар ҳамда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлардан ташкил топган ҳаваскор футбол жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Мусобақа Жиззах вилоят ҳокимлиги Диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар котибияти, вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти, "Адолат” Социал демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамда "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Жиззах шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад ёшларнинг кенг қатламини, айниқса, уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва соғлигини мустаҳкамлаш ҳамда мини футбол турини кенг тарғиб қилиш, уни янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришдан иборат. Мини футбол мусобақаси бир ҳафта давомида шиддатли ўйинлар ва қизғин баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Мусобақа якунларига кўра, Жиззах шаҳар Сайилжойи МФЙ жамоаси фахрли 3-ўринни, Ш.Рашидов тумани Хайробод ҚФЙ жамоаси фахрли 2- ўринни, Жиззах шаҳар "Зилол” МФЙ ёшларидан иборат жамоа фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақа иштирокчилари ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 21-12-2017, 11:18
0
186

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига