Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Ғаллаоролдаги ҳоким кубоги баҳсида Лалмикор биринчи

Ғаллаоролдаги ҳоким кубоги баҳсида Лалмикор биринчи

Cана : 09-01-2018   /   Спорт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 267

Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқ.

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом бўлиб вояга етишида, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини оширишда, қишлоқ жойларда ҳам спортни оммалаштиришда эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларимиз орасидан истеъдодлиларини танлаб олиш, уюшмаган ёшларга ўз куч ва имкониятларидан фойдаланишга имкон бериш, ишонч, мардлик ва ватанпарварлик, она юртга садоқат туйғуларини камол топтириш мақсадида Ғаллаорол туманида спортнинг таэквон-до тури бўйича "Ҳоким кубоги" ташкил этилди. Унда 1999-2010 йилларда туғилган йигит ва қизлардан иборат жамоалар иштирок этишди.

Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақада Лалмикор жамоаси 1-ўринни, Қўйтош жамоаси 2-ўринни, 27-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 3-ўринни эгаллади. Фаол иштирокчилар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман ҳокимлигининг дипломлари, медаллари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жамшид ХОЖАБЕКОВ

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!