Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Арнасойда чемпионлар кўпаймоқда

Арнасойда чемпионлар кўпаймоқда

Cана : 24-02-2018   /   Спорт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 249

Қирғизистон Республикасида 6 давлат ўртасида бўлиб ўтган спортнинг "Ушу-Сандо” тури бўйича мусобоқаси ўтказилди. Унда Ўзбекистонлик 15 нафар ёшларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Баҳсларда спортчиларимиз Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Чиченистон, Туркманистон Республикаларининг спортчи ёшлари билан ғолиблик учун беллашдилар.

Спортнинг "Ушу Сандо” тури бўйича Арнасойлик Оғабек Жиянбеков Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган жаҳон халқаро турнирда иштирок этди.

Ушбу халқаро турнирда 35 кг вазнда кураш олиб борган Оғабек Жиянбеков Қозоғистон, Тожикистонлик рақиблари устидан ғолиб чиқиб, Қирғизистонлик спортчи билан бўлган жангда ғолибликни бой берди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида Арнасойлик Оғабек Жиянбеков Чеченистонлик спортчи билан бўлган жангда рақибини мағлуб этди ва 3 ўринни қўлга киритди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистонлик 4 нафар ёшларимиз ушбу халқаро турнирда фахрли 1,2,3 ўринларни эгаллаб юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Жорий йилнинг 2-4 март кунлари спортнинг "Ушу Сандо” тури бўйича Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда ҳам Оғабек Жиянбеков Республика саралаш босқичида фахрли ўринларни олиб, Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади деган умиддамиз.

 

Ботир Абдунаимов

Арнасой туман 5-мактабнинг

Жисмоний тарбия ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!