Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Жанубий Кореяда XII қишки Паралимпия ўйинлари бошланди, унда Жиззахлик Ёқутхон иштирок этади.

Жанубий Кореяда XII қишки Паралимпия ўйинлари бошланди, унда Жиззахлик Ёқутхон иштирок этади.

Cана : 12-03-2018   /   Спорт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 238

Аввалроқ, Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XII қишки Паралимпия ўйинлари бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтган ҳақида бергандик.

 

9 март куни Пхёнчхан шаҳрида XII қишки Паралимпия ўйинлари бошланди.

18 мартгача давом этадиган ушбу спорт байрамида дунёнинг 49 та мамлакатидан 570 нафарга яқин паралимпиячи иштирок этади.

Спортчилар 6 хил спорт тури бўйича 80 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар.

Маълумот учун, мазкур ўйинларда ўзбекистонлик спортчи Ёқутхон Ҳолбекова ҳам иштирок этади.

У чанғи пойгалари баҳсида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.Ҳолбекованинг илк старти 12 март кунига мўлжалланган.

Ўша куни Ёқутхон 15 км масофага бўладиган чанғи пойгаларида қатнашади. 14 март куни у 1,5 км масофали спринт баҳсларида иштирок этади.

17 март куни эса Холбекова 7,5 км масофага классик пойга баҳсларида ўз омадини синаб кўради.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!