Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. 42 ёшли Оксана Чусовитина навбатдаги олтин медални қўлга киритди

42 ёшли Оксана Чусовитина навбатдаги олтин медални қўлга киритди

Cана : 18-03-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 302

 

Жаҳон спорти афсоналаридан бири ҳисобланган 42 ёшли ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Боку шаҳрида ўтказилаётган жаҳон кубоги баҳсларида 
иштирок этди.

Чусовитина ўзининг севимли йўналиши ҳисобланган таяниб сакраш машқларида 14,300 балл тўплади ва олтин медални қўлга киритди. Унинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган мезбон спортчи Марина Некрасова 13,833 балл жамғара олди. Учинчи ўрин эса словениялик Тяс Кисселефга насиб этди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мусобақада 25 та мамлакат вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Оксана бир неча ҳафта олдин Хьюстонда ўтказилган мусобақада учта олтин ва битта кумуш медалини қўлга киритганди. 2017 йилда эса Чусовитина Боку, Доҳа ва Котбусдаги жаҳон кубогида, шунингдек, Озарбойжондаги Ислом бирдамлик ўйинларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллаганди. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!