Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Муайтайчиларимиз жаҳон чемпионатида 24 медални қўлга киритди

Муайтайчиларимиз жаҳон чемпионатида 24 медални қўлга киритди

сана : 23-03-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 490

 


Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида терма жамоамизни тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали кутиб олди. 

Мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим воситаси сифатида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида Ўзбекистон дунёга спорти жадал ривожланган мамлакат сифатида танилди. Хусусан, ўзбек муайтайчилари спорт оламининг барча нуфузли мусобақаларида юқори натижаларга эришмоқда.

Муайтайнинг WMF йўналиши бўйича XXIII жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли иштирок этгани бунинг яна бир далилидир.

Дунёнинг эликка яқин давлатидан келган спортчилар ўртасида ўтказилган чемпионатда вазн 75 килограмм вазн тоифасида Темур Жабборов олтин медал билан биргаликда ярим профессионал муайтайчилар ўртасида чемпионлик камарини қўлга киритди.

Барча рақибларини мағлубиятга учратган Шоҳруз Жўраев, Шаҳриёр Жўраев, Сарварбек Шермуҳаммедов, Баҳодир Аскаржонов, Баҳромжон Тоғаев, Камрон Ҳусанов, Мироншоҳ Убайдуллаев, Нурбек Иброҳимов, Темур Низомиддинов ўз ёш ҳамда вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатида финалга қадар жангларда ғалаба қозонган Мавлонбек, Жовлиев, Дилшодбек Холмирзаев, Нурислом Азимов, Шаҳбоз Мўйдинов, Бобурбек Ҳакимов, Абдурашид Баҳтиёров, Темур Алламуродов, Темур Буляков, Мадинабону Қодирова кумуш медали соҳиби бўлди.
Шунингдек, Парвизжон Асроров, Жаҳонгир Иномжонов, Қобилжон Ҳожиев, Мунисхон Муҳаммадиев ва Абдулҳай Каримов бронза медаль билан тақдирланди.

– Жаҳон чемпионатида олтин медал билан биргаликда чемпионлик камарини қўлга киритганимдан хурсандман, – дейди Темур Жабборов. – Ушбу ғалабани қўлга киритишимда мураббийларим меҳнати, яқинларим ва халқимизнинг ишончи катта куч бағишлади. Ниятим, нуфузли мусобақаларда доимо Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишдир.

Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз умужамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета