Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Гимнастикачи қизларимиз жаҳон кубогига тайёрланмоқда

Гимнастикачи қизларимиз жаҳон кубогига тайёрланмоқда

Cана : 27-03-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 148

Францияда бадиий гимнастика бўйича  32-Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Австрия, Озарбайжон, Белорусь, Болгария, Исроил, Италия, Испания, Германия, Венгрия, АҚШ, Канада, Франция, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон каби бир қатор мамлакатларда гиманстикачи қизлар иштирок этди.

Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сабина Ташкенбаева булава билан машқ бажаришда финалгача етиб борди. Кўпкураш якунларига кўра ўн олтинчи поғонадан жой эгаллади.

Жамоавий баҳсларда терма жамоамиз шарафини Сафия Қосимова, Динара Равшанбекова, Нилуфар Шомуродова, Ксения Александрова ва Камола Эрназаровалар ҳимоя қилди. Учта тўп ва иккита арқон машқида вакилаларимиз шоҳсупанинг саккизинчи ўринидан жой олди.

30 март куни Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон кубогида муносиб иштирок этиш учун  Талия Абдураманова, Мая Филиппова ва Валерия Давидова шогирдлари тайёргарлик кўрамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогида дунёнинг 30дан зиёд мамлакатидан 60га нафар яқин гимнастикачи иштирок этади. Жамоавий баҳсларда эса 18 та терма жамоа иштирок этиши режалаштирилган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!