Жиззахда спорт устаси “Хизмат беминнат” лойиҳасининг фаол иштирокчиси

 ЎзМТДП томонидан амалга оширилиб, қамрови жиҳатидан тобора кенгайиб бораётган "Хизмат - беминнат” лойиҳасида миллий кураш бўйича Республика ва халқаро турнирлар ғолиби Орзумурод Карвонов ҳам фаол иштирок этмоқда.

 

-Мен ушбу лойиҳанинг мақсад вазифалари билан яқиндан танишиб чиқдим. Шундан сўнг тўгарак очиб, уюшмаган ёшларга кураш бўйича сабоқ беришни иҳтиёр этдим, - дейди Орзумурод Карвонов. –ЎзМТДП томонидан илгари сурилган бу лойиҳа билан мен кўзлаган мақсад муштаракдир.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Орзумурод Карвонов 2014 йил Андижон шаҳрида бўлиб ўтган Республика босқичида 2 ўринни, 2015 йил Туркия давлати Қорасув шахрида бўлиб ўтган ҳалқаро турнирда 3 ўринни, 2015 йил Бухоро шаҳрида, 2016 йил Гулистон шаҳрида, 2017 йил Нукус шаҳрида ва шу йили март ойида Наманган шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатларида 1 ўринни қўлга киритган бўлса, 2017 йилнинг июн ойида Сирдарё шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида "Турон” якка кураши бўйича 1 ўринни эгаллади.

 

Келгусида беминнат хизмат орқали ёшлар орасидан кўплаб чемпионлар етишиб чиқиб, ўзбек курашини янада оммавийлаштиришига барчамиз бирдек ишонамиз.

 

 

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП Жиззах вилоят

Кенгаши Матбуот котиби

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига