Форишда хотира турнири ўтказилди

Юртдошимиз Рустам Аҳлиддинов мамлакатимизда халқ таълимини юксалтириш, ёшларни комил инсонлар қилиб вояга етказишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган инсонлардан бири.

У 1955 йил 20 мартда таваллуд топди. Ўрта мактабни тамомлагандан кейин 1971 – 1972 йиллар Сирдарё вилояти Оқолтин туман газетасида адабий ходим бўлиб меҳнат фаолиятини бошлади. Кейинчалик Самарқанд давлат университети рус филологияси факультетида таҳсил олди. У 1979 йилдан 2010 йилгача республика Халқ таълими вазирлигида методистликдан вазирнинг биринчи ўринбосарлигигача бўлган йўлни босиб ўтди.

Меҳнат фаолияти давомида АҚШ, Германия, Франция, Англия, Хитой, Япония, Австралия, Голландия, Шотландия, Корея, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, Филиппин каби давлатларда ўтказилган халқаро анжуманларда Ўзбекистон таълим тизими истиқболларига оид маърузалари билан қатнашиб, мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғибқилди.

Рустам Аҳлиддинов ўзидан яхшилигу унутилмас хотиралар, эсдан чиқмайдиган ишлар қолдирди.

Ўхум қишлоғида юртдошимиз, фидойи инсон Рустам Аҳлиддинов хотирасига бағишлаб футбол бўйича хотира турнири ўтказилди. Хотира турнирида «Боғдон» маҳалласи, Арнасой, Зафаробод, Мирзачўл, Навоий вилояти Нурота тумани, Юқори Ўхум, Ўрта Ўхум, Сиртикон, Порашт қишлоқлари футбол жамоалари ўзаро беллашдилар.

Қизғин курашлар остида ўтган мусобақада Зафаробод тумани футбол жамоаси барча рақиблар устидан ғалаба қозониб, 1-ўринни эгаллади. Юқори ва Ўрта Ўхум жамоаларига 2, 3-ўринлар насиб этди.

Хотира турнирида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган жамоаларга кубок ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Воҳиджон ШАВҚИЕВ,

туман болалар ва ўсмирлар

спорт мактаби директори
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 03 04 2018 йил
0
100

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига