» » Бразилияда ўтган Копа Америка яна Бразилиянинг ғалабаси билан тугади

Бразилияда ўтган Копа Америка яна Бразилиянинг ғалабаси билан тугади

Бразилия миллий жамоаси ўз майдонида ўтган Копа Америкада яна ғолиб чиқди. Пентакампеонлар финалда Перуни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

«Маракана»даги ўйиннинг 15-дақиқасида Эвертон ҳисобни очгач, 44-дақиқада Герреро пенальтидан мувозанатни тиклади. Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада Габриэл Жезус мезбонларнинг танаффусга устунлик билан йўл олишини таъминлади. 90-дақиқадаги Ришарлисоннинг пенальтидан урган голи якуний ҳисобни ўрнатди – 3:1.

                           

Шу тариқа, Бразилия ўз майдонида ўтган бешинчи Копа Америка мусобақасида ҳам ғалаба қозонди. Умумий ҳисобда, бразилияликлар 9-маротаба, 2007 йилдан буён эса илк марта Жанубий Америка чемпиони бўлишди.

Маълумот учун, Копа Америкада Уругвай 15, Аргентина эса 14 маротаба ғолиб чиққан.

Копа Америка – 2019
Финал
Бразилия – Перу 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 15 Эвертон, 1:1 – 44, пенальти Герреро, 2:1 – 45+3 Габриэл Жезус, 3:1 – 90, пенальти Ришарлисон.
Бразилия – Алиссон, Дани Алвес, Маркиньос, Тиаго Силва, Алекс Сандро, Артур, Каземиро, Габриэл Жезус, Коутиньо (Эдер Милитао, 77), Эвертон (Аллан, 90), Фирмино (Ришарлисон, 75).
Перу – Гальесе, Адвинкула, Самбрано, Абрам, Трауко, Тапия (Гонсалес, 82), Йотун (Руидиас, 78), Флорес, Куэва, Каррильо (Поло, 86), Герреро.
Огоҳлантиришлар: Габриэл Жезус (30), Тапия (49), Тиаго Силва (53), Самбрано (68), Адвинкула (84), Ришарлисон (90).
Четлатиш: Габриэл Жезус (70).

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш