Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Жиззахлик бадминтон ва стол тенниси спортчилари натижалари ҳақида

Жиззахлик бадминтон ва стол тенниси спортчилари натижалари ҳақида

сана : 05-04-2018   /   Спорт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 147

Бадминтон, стол тенниси вилоятимизда энг оммалашиб бораётган спорт турлари сирасига киради.

Буни мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган турли мусобақаларда қўлга киритилаётган ютуқлар ҳам исботлайди. Қолаверса, бадминтон ва стол тенниси бўйича республика терма жамоаси сафидан муқим ўрин эгаллаб келаётган иқтидорли спортчиларимизнинг сафи тобора ортиб бораётганлиги барчамизни бирдек қувонтириши табиий.

Шу йилнинг 24-31 март кунлари Бухоро вилоятида 2005-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 100 нафардан зиёд сара спортчилар ўртасида вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 5 нафар тарбияланувчиси ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Эътиборлиси мураббий Шуҳрат Йўлдошевнинг шогирди Самандар Саидов фахрли 3-ўрин билан кифояланди.

Шунингдек, жорий йилнинг 28 март - 3 апрель кунлари Фарғона шаҳрида 1999-2001 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасидаги стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам жиззахлик спортчилар учун муваффақиятли якун топди. Жумладан, жамоавий баҳсларда вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари Нафиса Исомиддинова, Саодат Юнусова, Ирода Анорбоевалардан иборат спортчилар шоҳсупанинг 3-поғонасини банд этиб, совриндорлар сафидан жой эгаллашди.

Мураббийлар Файзулла Мажидов ҳамда Улуғбек Бўрибоевларнинг умидли шогирдлари ҳозирданоқ навбатдаги нуфузли беллашувларга жиддий ҳозирликни бошлаб юборишди.

 

Саид Донишев

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета