Жиззахнинг «Бекпўлат» таэквондо клуби

Вилоят, республика ва халқаро ареналарда «Бекпўлат» таэквондо клуби спортчилари эришаётган натижалар барчамизни мамнун этмоқда.

Айни кунда клубда 80 дан зиёд ёш спортчилар таэквондонинг WTF йўналиши бўйича шуғулланишаяпти.

Мустафо Валиев, Суҳроб Қамбаров, Фаридун Шодибоев, Бейбарс Есенова, Севинч Абдураҳмонова, Шоҳжаҳон Бойназаров, Озодбек Нурмуҳаммедов, Мафтуна Раҳматуллаева, Севара Бурхонова сингари ёш спортчиларимиз халқаро, республика ва вилоят мусобақаларида муносиб ҳимояқилиб, шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олаётгани барчамизни мамнун этади.

Туман ҳокимлиги спортчиларимиз эришаётган натижаларни рағбатлантириш мақсадида Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг спорт залини мунтазам равишда спорт мусобақалари, бинонинг подвал қисмини клуб спортчилари машғулотлар ўтказиш учун ажратиб берди. «Эзгу ният» хайрия жамоат фонди маблағи ҳисобидан 20 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, спорт зал ва бинонинг подвал қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилди ҳамда зарур спорт анжомлари билан таъминланди.

Шу муносабат билан клуб спортчиларига спортзал ҳамда машғулот ўтказиш учун таъмирланган бинони «Бекпўлат» таэквондо клубига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда туман ҳокими Абдивали Мустанов сўз олиб, ёшларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб, спортчиларимизга эришаётган муваффақиятлари учун миннатдорчилик билдирдилар.

Шунингдек, тадбирда «Бекпўлат» таэквондо клуби раҳбари Қанат Аймбетов, ёш спортчи Фаридун Шодибоевлар сўзга чиқиб, яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар учун миннатдорчилик изҳор этишиб, келгуси мусобақаларда бунданда юқори натижаларни қўлга киритишга ваъда бердилар.

Рашид КАРИМОВ

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13-04-2018, 15:23
0
49

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига