Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" ҳамда "Сўғдиёна" кейинги босқичга чиқди ва бошқа натижалар

Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" ҳамда "Сўғдиёна" кейинги босқичга чиқди ва бошқа натижалар

Cана : 15-04-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 368

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 1/16 финал ўйинлари старт олди. Жиззахда ҳам ёмғирли об-ҳаво кузатилганига қарамай стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрди. кубок учрашувлари доирасида Сўғдиёна футболчилари металлургга қарши саф тортдилар. Кескин курашлар остида кечган бахсда ҳакам Жасур Мухторов бир неча  марта сариқ карточкаларини кўрсатишга мажбур бўлди. Ҳисобдаги фарқ фақатгина 88-дақиқага келибгина ўзгарди. Жамоa сардори Жаҳонгир Абдумўминов томонидан йўлланган жарима зарбаси рақиб дарвозасидан жой олди. Шу тариқа вилоятимиз бош жамоаси кейинги босқич масаласини ҳал қилиб, мухлисларини хурсанд қилди.

Қуйида ҳозирга қадар қайд этилган натижалар билан танишасиз.

Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал

"Шердор" - "Хоразм" - 3:2

"Локомотив-БФК" - "Сурхон" - 0:4

"Зомин" - "Қўқон-1912" - 2:3

"Хотира-79" - "Динамо" - 0:1

"Машъал" - "Истиқлол" - 1:0

"Сўғдиёна" - "Металлург" - 1:0

АГМК - "Норин" - 1:0.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилги Ўзбекистон кубоги доирасида Нукуснинг "Орол" жамоасига қарши кечган бахс ҳам шундай ёмғирли ҳаво остида кечган  ва ғалабани қўлга киритган эди. Ҳарқалай ёмғир остида кечадиган бахслар "Сўғдиёна" учун омадли кечишини эътироф этмоқ жоиз.

Манба: Sangzor.uz

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!