Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. ФИФА ўзбекистонлик энг фаол мухлисларга ЖЧ-2018 чипталарини тақдим этади

ФИФА ўзбекистонлик энг фаол мухлисларга ЖЧ-2018 чипталарини тақдим этади

Cана : 16-04-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 195

 

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзбекистонлик футбол мухлислари учун жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россияда бўладиган Жаҳон чемпионати учун чипталар тақдим этишга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ёзда бўлиб ўтадиган мундиал баҳсларини бевосита стадионлардан томоша қилиб, жаҳон футболи юлдузлари иштирокидаги баҳслардан баҳра олишлари мумкин бўлади, дейилади хабарда.

Шунингдек, чипталар сони чеклангани сабаб, фақатгина энг фаол футбол мухлисларига тақдим қилиниши айтилган. Бунинг учун Суперлига баҳсларидан ўрин олган учрашувларга ташриф буюриш, севимли жамоани бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувваш ва шу тарзда Жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталарни қўлга киритиш мумкинлиги қайд этилган.

Энг фаол мухлисларга Жаҳон чемпионати чипталари тақдим қилиниши тартиби ҳақида кейинроқ ЎФА матбуот хизмати батафсил маълумот беришини билдирган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!