Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Суперлига матбуот котиблари Краснодар шаҳрида малака оширдилар

Суперлига матбуот котиблари Краснодар шаҳрида малака оширдилар

Cана : 16-04-2018   /   Спорт, Видео   /   кўрилди: 264
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳамда "Краснодар” футбол клуби медиа департаменти ҳамкорлигида Суперлига матбуот котиблари учун семинар тренинг ташкил этилди.

Ўқув семинарининг дастлабки кунида клуб матбуот котиблари "Краснодар” футбол академияси ҳамда клуб матбуот хизмати фаолияти билан яқиндан танишди. Режага кўра дастлабки ўрганиш объекти сифатида "Краснодар” футбол клуби академияси бўлди. У ерда бизни "Краснодар” футбол клуби матбуот котиби Денис Данильченко илиқ кутиб олди.  Шундан сўнг, "Краснодар” футбол клубидаги семинар расман бошланди. Аввалига клубнинг футбол мактаби билан яқиндан танишдик. Шуни қайд этиш керакки, "Краснодар” футбол академияси нафақат Россия,14 балки бутун Европанинг ҳам ҳар жабҳада энг кучли футбол мактаби эканлигига амин бўлдик.  Яратилган мукаммал шарт шароитларга ҳавас қилса арзийди. Футбол билан шуғулланиш учун ҳамма нарса  муҳаё этилган. Академия ҳудудида барпо этилган 26 та майдоннинг ўзи ҳам ҳаммасини айтиб турибди. Академиянинг Краснодар ўлкаси бўйлаб фаолият юритаётган 28та филиали ва ундаги 13 мингдан зиёд тарбияланувчилар, малакали мураббийлар, селекция хизматидаги скаутлар, ўрта мактаб дастурига асосланган таълим тизими, тиббиёт маркази ва бир нечта бошқа лойиҳалар эътиборимизни тортди. Айниқса, FOOTBOT тизими барчамизни лол қолдирди. Махсус компьютерлаштирилган иншоатда футболчи роботдан турли хил узоқлик, тезлик ва баландликда пас қабул қилиб олади ва уни белгиланган нуқтага маълум вақт ичида етказиб бериши лозим. Бу тизим дунёда биринчилардан бўлиб айнан Краснодар академиясида жорий этилган.

Куннинг иккинчи қисмида, Суперлига матбуот котиблари "Краснодар” аренага ташриф буюришди ва у ерда Россия премьер-лигаси 26-тури доирасидаги "Краснодар” – "Арсенал” (Тула) учрашувини кузатишди. Асосан, "Краснодар” футбол клуби матбуот хизматининг ўйинолди, ўйин пайти ва учрашувдан кейинги медиа жараёнларида бевосита иштирок этишди. Учрашувдан олдинги медиа марказ фаолияти, ўйин пайтидаги медиа трибуна ОАВнинг ишлаши ҳамда учрашувдан кейинги матбуот анжумани ташкил этилиши ҳамда микст-зонадаги иш жараёни қай тартибда олиб борилишини бевосита амалиётда кузатишди. Юқори савияда ташкил этилган ҳар бир жараённи кузатиш орқали орттирилган тажриба  Суперлига матбуот котибларинг Ўзбекистондаги ички мусобоқаларда қўллаш орқали Суперлига учрашувлрига ранг-баранглик олиб кирилиши кўзда тутилган.

Краснодардаги семинарнинг биринчи куни фаолиятидан қуйидаги расмлар орқали танишишингиз мумкин.

 

 

 

 

 

Дилдора Холбоева - "Сўғдиёна" ПФК матбуот хизмати раҳбари

Краснодар шаҳридан махсус
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!