Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Жиззахда спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди

Жиззахда спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди

Cана : 20-04-2018   /   Спорт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 204

 

Ўзбекистон "Адолат” СДП вилоят, Пахтакор туман Кенгашлари, туман хотин-
қизлар қўмитаси, туман халқ таълими бўлими, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақаси ташкил этилди.

Тумандаги 31 сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг спорт залида бўлиб ўтган мазкур мусобақада партия "Аёллар қаноти” Кенгашининг фаол вакиллари, ҳамда туман тиббиёт бирлашмасидан ташкил топган 6 та жамоалар ўзаро беллашишди.

Бунда партиянинг "Аёллар қаноти” Кенгаши фаолларидан иборат "Адолат”, туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасидан "Тараққиёт”, ТТБ юқумли касалликлар бўлимидан "Фидоийлар”, терапия бўлимидан "Терапевт”, шошилинч тез ёрдам бўлимидан "Авиценна” ва туғруқ комплексидан "Тўмарис” жамоалари иштирок этишди.

Мусобақа якуни бўйича "Тараққиёт” жамоаси 3 ўринни, "Адолат” жамоаси 2 ўринни, "Авиценна” жамоаси эса фахрли 1 ўринни қўлга киритишди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоалар партиянинг вилоят туман Кенгашлари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

Нигора Жўраева

Ўзбекистон "Адолат” СДП

вилоят Кенгаши мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!