» » Ўзбекистонлик теннисчи йигитлар Бутунжаҳон талабалар универcиадасида финалга чиқди

Ўзбекистонлик теннисчи йигитлар Бутунжаҳон талабалар универcиадасида финалга чиқди

Италиянинг Неапол шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ўтказилаётган Универcиада-2019 ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг жуфтлик ва яккалик баҳсларида кетма-кет зафар қучиб келаётган теннисчи йигитларимиз Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев кеча яна бир муҳим ғалабани қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларининг ярим финал ўйинида хитойлик Хао Ву ва Шуаи Хуга қарши кортга чиққан вакилларимиз 7/6 (2), 6/2 ҳисобида зафар қучиб, универcиаданинг финалига йўл олишди.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларини иккинчи даврадан бошлаган Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев дастлабки ўйинда таиландлик теннисчиларни, тўртинчи даврда Жанубий Африка ҳамда чорак финалда Хитой Тайпейи вакилларини мағлубиятга учратишган эди.

Бугун, 12 июль куни ўтказилаётган финал ўйинида вакилларимиз кореялик Сеочан Ҳонг ва Санҳуи Шин жуфтлигига қарши кортга тушадилар.

Ҳал қилувчи баҳсда ҳам йигитларимиздан ғалаба кутиб қоламиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР