» » Бугун ЖЧ-2022 саралаши учун қуръа ташланади. Ўзбекистон ким билан тушиши мумкин?

Бугун ЖЧ-2022 саралаши учун қуръа ташланади. Ўзбекистон ким билан тушиши мумкин?

Бугун, 17 июл санасида жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилади.

Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланадиган маросимда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рақиблари ҳам аниқланади. Умумий ҳисобда 40 жамоа бўлиб, улар бешта саватчага бўлиб чиқилган.
Саватчадаги жамоалар бир-бирига рақиб бўлиши мумкин эмас. Қуръа натижаларига кўра якунда ҳар бирида бештадан жамоа бўлган саккизта гуруҳ шакллантирилади. Ўзбекистон миллий жамоаси иккинчи саватчада Сурия, Ливан, Қирғизистон, Уммон, Иордания, Ироқ ва Вьетнам билан бирга ўрин олган.

Саралаш баҳслари якунида гуруҳда 1-ўринни банд этадиган 8 та терма жамоа ва 2-ўрин соҳиблари ичидаги энг яхши натижага эга яна 4 та терма жамоа Осиё кубоги-2023 финал босқичига йўл олиш билан биргаликда Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг ҳам якуний ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини расмийлаштиради.

Саралаш баҳсларининг ушбу босқичи жорий йилнинг 5 сентябрида бошланади ва 2020 йилнинг 9 июнига қадар давом этади.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив