» » Ўзбекистон МТЖcи “D” гуруҳидан жой олди

Ўзбекистон МТЖcи “D” гуруҳидан жой олди

ОФКнинг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида 2022 йилги Жаҳон чемпионати ва 2023 йилги Осиё кубогининг саралаш мусобақаси 2-босқичига қуръа ташланди.

Ўзбекистон миллий жамоаси қуръада Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур термалари билан бирга «D» гуруҳидан жой олди.

Қуръа натижалари қуйидагича:

«А»: Хитой, Сурия, Филиппин, Малдив, Гуам
«B»: Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Кувайт, Непал
«C»: Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Ҳонгконг, Камбожа
«D»: Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур
«E»: Қатар, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Бангладеш
«F»: Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мянмар, Мўғулистон
«G»: БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия
«H»: Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри-Ланка

2-босқич ўйинлари шу йил 5 сентябрдан бошланиб, 2020 йил июнигача давом этади. Якунда 8та гуруҳ ғолиблари ва 2-ўрин эгаларидан энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа (жами 12та терма) ЖЧ саралашининг кейинги босқичига чиқади ва Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги ЖЧ 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларига белгиланган. Мундиалдан сўнг кўп ўтмай, 2023 йил январида Хитойда Осиё кубоги старт олади.

Маълумот учун, жорий саралаш – Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати йўлидаги 6-уринишидир. Бундан аввалги бешта уринишнинг барчаси муваффақиятсиз якун топган.

1997 йилдан буён мундиал учун курашиб келаётган Ўзбекистон ЖЧ саралашларида жами 94 та ўйин ўтказган.

Бу ўйинларнинг 49таси ғалаба, 19таси дуранг ва 26таси мағлубият билан тугаган. Тўплар нисбати: 175-95.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив