ЖЧ—2018. Бугун 3-тур бошланади. 8 та терма жамоа мундиални расман муддатидан аввал тарк этди

 

Бугун, 25 июнь санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаёган Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги, 3-тур ўйинларига старт берилади.

3-тур бошланмасдан туриб мундиал билан хайрлашган 8 та жамоа номи маълум бўлиб улгурган.

Булар:

  1. Саудия Арабистони
  2. Миср
  3. Марокаш
  4. Перу
  5. Коста-Рика
  6. Панама
  7. Тунис
  8. Польша

Шундай экан мазкур жамоалар учинчи тур ўйинларида расмиятчилик учун майдонга тушади.

Шунингдек, 3-тур бошланмасдан туриб, 6 терма жамоа муддатидан аввал плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

Булар:

  1. Россия
  2. Уругвай
  3. Франция
  4. Хорватия
  5. Англия
  6. Бельгия

Маълумот учун агарда жамоалар очколари бир хил бўлиб қолса, унда регламент бўйича аввало тўплар нисбати, шунда ҳам тенглик бўлса, унда қайси жамоа кўпроқ гол урганига эътибор қаратилади. Бу борада ҳам тенг натижа қайд этилса, унда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. Агарда шунда ҳам кўрсаткичлар тенг бўладиган бўлса, унда энг кам огоҳлантириш олган жамоа жадвалда юқори ўринга кўтарилади. Барча кўрсаткичлар тенг келадиган бўлса, унда ФИФА «кўр қуръа» орқали ғолибни аниқлаб беради.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 25 06 2018 йил
0
109

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига