Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Арнасойда катта спорт байрами ўтказилди

Арнасойда катта спорт байрами ўтказилди

Cана : 27-06-2018   /   Спорт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 271

Арнасой туманида Арнасой туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби футбол майдонида спортнинг футбол туридан туман ёшлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 115 нафар спортчи иштирок этди.

Спорт мактаби залида спортнинг баскетбол туридан мактаб ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилиб, унда 80 нафардан зиёд спортчи ёшлар иштирок этди.

Туман истироҳат боғида спортнинг миллий кураш, арқон тортиш, тош кўтариш турларидан спорт сайли ўтказилди. Спорт сайлида 260 дан ортиқ спортчи ёшлар, мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Тумандаги 22-сонли мактабда спортнинг волейбол туридан мактаб ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада 140 дан ортиқёшлар иштирок этишди, шундан 60 нафари қизлар.

Туман истироҳат боғи ёнида спортнинг велоспорт туридан велотрек йўналиши бўйича уюшмаган ёшлар ва мактаб ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 50 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишди, шундан 20 нафари қизлар.

Мусобақалар кўтаринки руҳда ва қизғин тарзда ўтиб, мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар хомийлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!