«Ўзгача драма». Хорватия Субашичнинг қаҳрамонлиги сабаб Данияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

«Ўзгача драма». Хорватия Субашичнинг қаҳрамонлиги сабаб Данияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Июлнинг илк кунида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати нимчорак финали доирасида иккита ўйин ҳам якунига етди.

1 июль санасидан ўрин олган нимчорак финалнинг иккинчи ўйини гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа қайд этган Хорватия ҳамда «C» гуруҳида Франция термасидан кейин иккинчи бўлган Дания терма жамоалари ўртасида бўлиб ​ўтди. Ўйин ўта шиддатли руҳда бошланди. Аввалига Матиас Йоргенсен 2-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, Данияни олдинга олиб чиқди. Бироқ данияликларнинг қувончи узоққа чўзилмади. 4-дақиқада Марио Манжукич ҳисобни тенглаштирди. Мазкур ҳисоб ўйиннинг қолган дақиқаларида ўзгармади. Қўшимча бўлимларда ҳам 1:1 ҳисоби сақланиб қолди.

Пенальтилар сериясида эса Даниел Субашичнинг қаҳрамонлиги сабаб Хорватия 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Жаҳон Чемпионати

1/8 финал беллашувлари

1 июль, якшанба

Хорватия—Дания 1:1 (3:2 пенальтилар бўйича)

Голлар: 0:1—2 Йоргенсен, 1:1—4 Манжукич.​

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 02 07 2018 йил
0
77

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига