Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. ЖЧ—2018. Хорватия пенальтилар сериясида Россияни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

ЖЧ—2018. Хорватия пенальтилар сериясида Россияни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

сана : 08-07-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 87

 

7 июль санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг 1/4 финал баҳслари якунига етди.

Куннинг дастлабки ўйинида Англия терма жамоаси Жесси Лингард ҳамда Деле Аллининг голлари сабаб Швецияни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Чорак финалнинг сўнгги ўйини 1/8 финалда Испания ҳамда Данияни таслим эта олган Россия ва Хорватия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўт​ди. Учрашувда ҳисоб 31-дақиқада Денис Черишев томонидан очилди. Черишев жарима майдончасига кирмасдан кучли зарба бериб, Субашич қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. 39-дақиқага келиб эса Марио Манжукичнинг узатмасини Андрей Крамарич боши билан Акинфеев дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлим голсиз якунланди.

Биринчи қўшимча бўлимда Видa боши билан гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида эса Марио Фернандес ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтилар сериясида эса 4:3 ҳисобида Хорватия устун келди ва ярим финалда Англия билан ўйнайдиган бўлди.

 
Жаҳон Чемпионати
1/4 финал беллашувлари
7 июль, шанба

Россия—Хорватия 2:2 (пенальтилар бўйича 3:4)

Голлар: 1:0—31 Черишев, 1:1 39 Крамарич, 1:2—101 Видa, 2:2—115 Фернандес.
Россия: Акинфеев, Кутепов, Кудряшов, Фернандес, Игнашевич, Кузяев, Зобнин, Головин (Дзагоев, 102), Самедов (Ерохин, 54), Черишев (Смолов, 67), Дзюба (Газинский, 79).
Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 74), Врсалько (Чорлука, 97), Вида, Перишич (Брозович, 63), Ракитич, Модрич, Ребич, Крамарич (Ковачич, 88), Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (35), Стринич (38), Видa (102), Газинский (109), Пиварич (114).

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета