Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. ОАВ: Балотелли янги клубида рекорд миқдорда маош олади

ОАВ: Балотелли янги клубида рекорд миқдорда маош олади

сана : 08-07-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 115

 

«Марсель» клуби Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотеллини ўз сафига қўшиб олиш ниятига етиш арафасида. Француз ОАВда айтилишича, «Ницца» билан шартнома муддати якунига етиб, 30 июндан эътиборан эркин агентга айланган Балотелли Марсель шаҳрида фаолиятини давом эттириш эҳтимоли юқори.


Марселликлар италиялик ҳужумчи учун клуб тарихидаги рекорд сумма – ойига 600 минг евро маош (ҳафтасига 140 минг) таклиф қилишган. Балотелли таклифга розилик билдиргани айтилмоқда. Яқин орада икки томон 2021 йил ёзигача бўлган муддатга шартнома имзолашлари кутиляпти.

Марио Балотелли «Ницца»даги икки йиллик фаолиятидан олдин «Милан», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» каби топ-клубларда тўп сурган.

Аввалроқ унга Хитой клубларидан бири йирик миқдорда – йиллик 30 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Манба: tribuna.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета