Ана холос! Рассом ўзининг янги асари - ахлат халтани 51 минг фунт стерлингга сотмоқчи
Британияда модернист ва авангардлик ишлари билан машҳур бўлган 53 ёшли Қироллик санъат коллежини битирган рассом Гэвин Терк ўзининг янги асари - ахлатга тўла халтани ким ошди савдосига қўйди.
Бу ҳақда “Republic world.com” хабар берди.
"Тўғри, ичкарида ҳеч қандай ахлат йўқ ва халтанинг ўзи умуман бу учун мосланмаган: аслида, бу бронза ҳайкал бўлиб, қора рангга бўялган", - дейилади мақолада.