» » «Ўзбекистондаги спорт таълим муассасаларида ишлаётган мутахассисларнинг 51 фоизи ўрта махсус маълумотли»

«Ўзбекистондаги спорт таълим муассасаларида ишлаётган мутахассисларнинг 51 фоизи ўрта махсус маълумотли»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент қарори асосида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиали ташкил этилишига доир масалалар муҳокамасига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.

Филиалга талабалар баскетбол, волейбол, енгил атлетика, эшкак эшиш, теннис, футбол қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилиниши маълум қилинди.

«Россияда спорт йўналиши бўйича биринчи рақамли олий ўқув юрти ҳисобланади, — деди Жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий-методик таъминлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори Илҳомжон Турсуналиев. — Бугунги кунда мазкур даргоҳда 60 мингдан ортиқ мутахассис етишиб чиққан, шундан 5 мингдан ортиғи хорижга тайёрлаб берилган. Ҳозирда бу ерда 6800 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Рейтинг бўйича топ-1000 таликка киргани ва илмий салоҳияти жаҳонда юқори бўлгани учун айнан Россиянинг шу университетини танладик».

Мутасаддилар мазкур муассасанинг Ўзбекистонда очилаётганининг аҳамияти ва сабаблари ҳақида тушунча берди.

«Ўзбекистон Олимпия ўйинлари, Осиё ва Жаҳон чемпионатлари, нуфузли халқаро мусобақаларда жуда кўп ютуқларга эришмоқда, — деди Илҳомжон Турсуналиев. — Лекин эришаётган ютуқларимизнинг ҳаммаси — якка кураш спорт турлари бўйича. Шунинг учун биз спорт ўйинлари ва жамоавий спорт турларини ривожлантиришга эътибор қаратмоқдамиз. Масаланинг яна бир муҳим томони бор. Биз мамлакатимиздаги спорт таълим муассасаларини ўрганиб чиқдик. Ҳозирда уларда ишлаётган мутахассисларнинг 51 фоизи ўрта махсус маълумотли. Шулардан келиб чиқиб, биз Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетини танлашга қарор қилдик».

Таъкидланишича, филиалда таълим рус тилида олиб борилади. Ўқишга қабул қилишда имтиҳон синовлари ҳам даставвал рус тилидан суҳбат кўринишида ўтказилади, кейин спорт турлари бўйича умумий жисмоний тарёргарлик, махсус жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар ўтказилади.

Самарқанд филиалида давлат гранти ва шартнома асосида таълим олиш имкони мавжуд экани, шартнома тўлови 2000 АҚШ доллари этиб белгилангани қайд этилди.

Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар Россия университети томонидан етказиб берилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалнинг ўқув биноси ва спорт иншоотлари қурилиши 1 октябрга қадар якунланиши билдирилди. 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда: қор ёғиш куни маълум қилинди
08:50
Сохта “Карантин Соvid-19” рухсатномаси тайёрлаган шахсга жиноят иши очилди
08:49
Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли тест қилинди
08:48
Коронавирусга чалиинган Буюк Британия бош вазирининг ўпкасини сунъий равишда вентиляция қилиш амалга оширилади
15:42
4 апрель ҳолатига кўра Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади
15:41
Жиззах вилоятида "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” фаолияти қандай бўлмоқда?
11:55
Карантинга қарамай Жиззахда ота армиядан қайтган ўғлининг 24 нафар синфдошига зиёфат қилиб бергани аниқланди
09:42
Болгарияда 20 та юк машинаси тўқнашиб кетди
09:41
АМЕРИКА ОСМОНИДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ФАЗО КЕМАЛАРИ ПАРВОЗ ҚИЛМОҚДА…
09:40
ЙИГИТ СЕВГАН ҚИЗИНИ ЎЗИГА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИКДА АЙБЛАБ ЎЛДИРДИ…
09:37
Навоийлик ватандошимиз Ўзбекистон элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келиб берди – Президент
09:03
Бу йил Ҳаж зиёрати бекор қилиниши мумкин
17:19
Коронавирус - уни қаерда юқтириш ўлим ё тузалишни белгилайдими?
16:38
Марказий банкнинг веб-сайти янгиланди
15:26
COVID-19 вируси кенг тарқалишининг Хитой табиий газ импортига таъсири. Марказий Осиё форс-мажорни ўз фойдасига ишлата оладими?
15:18
Хайрия қилиш мажбурийми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР