Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар

Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар

Австралиянинг Ena Respiratory компанияси коронавируснинг нафас йўлларида тарқалишини олдини олувчи бурун спрейи яратди.

Олимлар сассиқўзан (хорка) ларда тажрибалар ўтказдилар. Натижалар шуни кўрсатдики, INNA-051 бурун ва томоқдаги вирус репликациясини 96 фоизга камайтириб, юқтириш хавфини камайтиради ва юқиш эҳтимолини пасайтиради.

"Биз даволанишимиз қанчалик самарали эканлигидан ҳайратда қолдик. Даволашимиз билан жониворларнинг табиий иммунитетини ошиб, вируснинг тезда йўқ қилинишини кўрдик", - дейди Ena Respiratory бошқарувчи директори доктор Кристоф Демезон.

INNA-051 спрейи, дастлаб шамоллаш ва гриппдан ҳимояланиш учун ишлаб чиқилган эди, аммо унинг самарадорлиги тўғрисида аниқ далиллар бўлмаганлиги сабабли тасдиқланмаган.

Аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у астма билан касалланган одамларда томоқ ҳужайраларининг вирусга қарши таъсирини тезлаштиради ва сичқонларда, одамларда шамоллашни келтириб чиқарадиган риновирусларга қарши узоқ муддатли ҳимоя қилади.

Ena Respiratory компаниясининг таъкидлашича, компания муваффақиятли тадқиқотлар ва меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш шарти билан INAA-051'ни одамларда тўрт ойдан камроқ вақт ичида синовдан ўтказишга тайёр бўлади.

"Бизнинг дори воситасида вирусга дучор бўлган одамлар вирусни тезда йўқ қилишади ва даволаш касаллик енгил аломатлардан уёғига ўтмаслигини таъминлайди. Бу, айниқса, жамиятнинг заиф аъзолари учун тўғри келади", - деди Демезон.