» » 23 ёшли аргентиналик боксчи жангдан сўнг вафот этди, у ҳам Максим Дадашев билан бир кунда рингга чиққанди

23 ёшли аргентиналик боксчи жангдан сўнг вафот этди, у ҳам Максим Дадашев билан бир кунда рингга чиққанди

25 июль, пайшанба куни Буэнос-Айресда бўлиб ўтган жангдан сўнг енгил вазн тоифасидаги боксчи Уго Сантильян (19 та ғалаба, 6 та мағлубият, 2 та дуранг, 8 та нокаут) 23 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Фото: Google Images

Сантильян мазкур жангда 30 ёшли уругвайлик Эдуардо Абреуга қарши рингга кўтарилиб, дуранг натижа қайд этганди. Тўртинчи раундга келибоқ Сантильяннинг юзи таниб бўлмас даражада эди. Жангдан сўнг у ҳушини йўқотди ва тезда касалхонага жўнатилди.

«Касалхонага тушган вақтда Сантильянда буйрак етишмовчилиги кузатилди ва у кома ҳолатида эди. Текширувлар натижасида унга миянинг ички шишиши ташхиси қўйилди, у умуман ҳушига келмади», — деди Hospital Agudos San Felipe шифохонаси шифокори Грациэлла Оллоко.

Маълумот учун, Сантильян—Абреу жанги ҳам Дадашев—Матиас жанги билан бир кунда бўлиб ўтди. Дадашев ҳам жангдан 3 кун ўтиб касалхонада вафот этганди. Унга ҳам миянинг ички шиши ташхиси қўйилганди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш