Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг тегишли буйруғига асосан Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига Рахмонқулов Акрам Худаёрович тайинланди.

Рахмонқулов Акрам Худаёрович

Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг савдо-иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича жамоаатчилик асосида маслаҳатчиси ҳисобланади.

А.Раҳмонқулов 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган бўлиб, Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Тайинловдан аввал 2019 йилдан буён Ўзбекистон экологик партияси вилоят партия ташкилоти ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.