Эксклюзив: Хона шароитида коронавирусни зарарсизлантирувчи қурилма ихтирочиси билан суҳбат (1-қисм)

Эксклюзив: Хона шароитида коронавирусни зарарсизлантирувчи қурилма ихтирочиси билан суҳбат (1-қисм)

Хона шароитида коронавирусни зарарсизлантирувчи қурилма ихтирочиси Олимжон Юсупов билан Sangzor.uz сайти учун махсус интервью ташкил этилди.
Ассалому алайкум, Sangzor.uzнинг барча обуначилари. Бугундан сизларни қизиқтирган саволларга жавоб беришга ҳаракат киламан.
I-қисм:
1. Covid-19 га қарши яратилган технология ишлаш тизими ҳақида маълумот берсангиз?
- Мазкур технология, ўзидан янги яратилган структуравий электронларни чиқаради. Ҳар бир электронда вирусни зарарсизлантирувчи молекула мавжуд. Электронлар ҳаво ва сиртдаги вирус, микроб ва бактерияларни ўз қобиғига олиб, уни зарарсизлантиради, молекула вазифаси эса, вирусни буткул зарарсизланишга олиб келади.
2. Вирус ва зарарли микроб, бактерияларни зарарсизлантиришга қанча вақт кетади?
- 3-5 сония;
3. Яратилган технология, азонатор ёки ионизаторга боғлиқлик ёки ўхшашлик жойи борми?
- Яратилган технология янги тизим бўйича ишлаб, озонатор, ионизатор, бактерецид лампа, кварц каби технологияларидан катта фарқ қилади. Яқинлик даражаси йўқ.
4. Айнан Covid-19 вирусини зарарсизлантириш қаерларда текширилди ва исботланди ? Бу ҳақида расмий хулоса, ҳужжатлар борми ?
- Covid - 19 вирусини ҳаво ва сиртда зарарсизлантириш бўйича Тошкентнинг энг етук лабораторияларида бир неча ой синовлар (такрор ва такрор) ўтказилди. Барча синовларда нафақат Covid-19 вируси балки, стафилакокк, туберкулез ва ҳоказо...инфекцион зарралар ҳам зарарсизлантирилади. Бу ҳақида расмий ҳужжатлар бор, ҳар бир лабораторияда махсус тузилган ҳайъат аъзолари иштирокида синовлар ўтказилган. Баённома ва хулосалар мавжуд.
5. Қаерда, қачон ва қандай синовлар ўтказилди?:
- Аввалом бор апрель ойидан бошлаб, лаборатория шароитларида, кейинчалик эса, август ойидан бошлаб, клиника, лаборатория ходимлари, илмий институтлар, касалхона палаталаридаги фуқаролар, илмий ходим ҳамда СЭС ходимларини зарарланишини олдини олиш мақсадида, кенг кўламдаги синовлар ўтказилди. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам автомобилларида ҳам ўрнатилди. Шундан кейин, Давлат ташкилоти раҳбарлари хоналарига ўрнатилди. Натижалар кутилганидан ҳам ортиқ бўлди.
Давоми бор...