Шифокор: улар коронавирусга осон чалинишади ва оғирроқ ўтказишади

Шифокор: улар коронавирусга осон чалинишади ва оғирроқ ўтказишади

Нашавандлар COVID-19га осон чалинишади ва оғирроқ ўтказишади. Бу ҳақда Россия наркология илмий маркази психиатр-наркологи Татьяна Клименко маълум қилди.

«Гиёҳвандликдан қийналаётган беморлар коронавирусга кўпроқ дучор бўлишади, уларда касаллик оғирроқ кечади, асоратлари ҳам жиддийроқ бўлади. Улар вирусни осонгина юқтириб олишади», — дейди Клименко.

Мутахассиснинг таъкидлашича, худди шундай ҳолат барча сурункали касалликларда, кашандалик ва ичкиликбозликда кузатилади.

Шу билан бирга, шифокорнинг сўзларига кўра, фақат ремиссия босқичидаги бангиларнигина коронавирус инфекциясига қарши эмлаш мумкин.