Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Армия қўл жанги халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди (фото+видео)

Армия қўл жанги халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди (фото+видео)

сана : 13-09-2018   /   Спорт, Видео, Фото   /   кўрилди: 53

12 сентябрь куни Тошкентдаги Universal спорт мажмуасида МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасидаги армия қўл жанги чемпионатининг финал босқичи бўлиб ўтди. 7 та вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилган ушбу мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларнинг 6 нафари финалга қадар етиб борди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

60 килограммгача бўлган вазнли қўл жанги усталари ўртасида кечган финал баҳсларида ўзбекистонлик сержант Шаҳбоз Турсунов қозоғистонлик спортчи Аркот Баяхметовни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, -65 кг вазн тоифасида шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Олим Нормуродов қирғизистонлик Омурбек Ашурбеков устидан ғалаба қозонган бўлса, -70 кг вазн тоифасида яна бир ўзбекистонлик шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Отабек Хамзалиев қозоғистонлик рақиби Абилай Табановга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан, олтин медалга эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда биринчи маротаба ўтказилган армия қўл жанги мусобақасида Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг шарқ яккакурашлари усталари иштирок этди.

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари кубок, диплом, медаллар билан тақдирланди. Шунингдек, энг фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг алоҳида номинациялари бўйича мукофотланди. МДҲ давлатларидан келган вакилларга Ўзбекистон мудофаа вазирининг эсдалик совғалари тантанали топширилди.

-75 кг вазнлилар ўртасида кечган муросасиз курашда ҳам ўзбекистонлик спортчи — сержант Жаҳонгир Жумаев россиялик рақиби Сергей Кузнецовдан қўли баланд келди.

-80 кг вазн тоифасидаги ҳарбий спортчилар ўртасида кечган жангда россиялик лейтенант Зорикто Галсанов ўзбекистонлик шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Ғиёс Позиловга қарши оғритувчи усул қўллаб шоҳсупадан жой олган бўлса, -85 кг вазн тоифаси учун кечган финал жангида Қуролли Кучлар Академияси курсанти Бекзод Нурматов россиялик спортчи Шараф Давлатмуродовга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва яна бир олтин медални Ўзбекистон терма жамоасига олиб келди.

-90 кг вазн тоифасида ғолиблик учун кечган якуний босқичда россиялик Анатолий Токов ҳамда қозоғистонлик Артём Рогалский ўзаро курашди. Натижада россиялик спортчининг қўли баланд келиб, ғолибликка эришди.

Шундай қилиб, 2 кун давом этган армия қўл жанги халқаро чемпионатида ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Россия вакилларига насиб этган бўлса, 3-ўринга қирғизистонлик ҳарбий спортчилар эришди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!