Президентга мурожаат қилган прокурор яшириниб олгани айтилмоқда

Президентга мурожаат қилган прокурор яшириниб олгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат қилган Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов яшириниб олгани айтилмоқда.

Прокурорга нисбатан хизмат текшируви ўтказаётганларга яқин манбаларга кўра, айни жараёнда юзага келган саволларга изоҳ олиш учун Ж.Фозилов чақиртирилган. Бироқ у кўриниш бермаган, бу эса унинг яшириниб олгани эҳтимолини оширмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати холислик нуқтаи назаридан, хизмат текшируви якунигача маълумот бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги билдириб, натижаси ҳақида батафсил ахборот эълон қилинишини такрор маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жасур Фозилов янги видеомурожаат тарқатди.