Мисрда автобуслар тўқнашуви: қурбонлар кўп

Мисрда автобуслар тўқнашуви: қурбонлар кўп

Мисрнинг  марказий қисмидаги Сохаг вилоятида автобус билан микроавтобус тўқнашуви натижасида етти киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди, дея хабар берди Akhbar el-Yom портали.

Аниқлик киритилишича, Кена шаҳридан Миср пойтахти Қоҳирага кетаётган йўловчи автобуси ва мамлакат шимолидаги Мерса-Матрух шаҳридан ал-Балабиш қишлоғига кетаётган микроавтобус ал-Кошех қишлоғига кираверишда тўқнашган. Натижада етти киши ҳаётдан кўз юмган, 11 киши турли даражада жароҳатланган. Расмийлар ушбу ҳодиса юзасидан текширувни бошлашди.

Миср йўл инфратузилмаси ёмонлиги билан ажралиб туради. Миср Марказий статистика бюросининг (CAPMAS) ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда мамлакатдаги йўл-транспорт ҳодисаларининг деярли 80 фоизига инсон омили сабабчи бўлиб, қарийб 3500 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланган.