Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Шаҳрихонлик MMA жангчиси пичоқбозлик оқибатида вафот этди

Шаҳрихонлик MMA жангчиси пичоқбозлик оқибатида вафот этди

Cана : 26-09-2018   /   Спорт, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 98
Ижтимоий тармоқларда Аралаш жанг санъати (MMA) жангчиси, халқаро мусобақалар ғолиби шаҳрихонлик Отабек Алиев пичоқбозлик оқибатида ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Турон24 мазкур хабарларга аниқлик киритди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 18 сентябрь куни содир бўлган. Отабек А.А. шахс билан бир кун аввал жанжаллашиб қолади, жанжал эса муштлашувга айланади. Эртасига улар кўчада кўришиб қолади. Сўнг орани очиқ қилиш учун Отабекнинг Cobalt русумли машинасига ўтириб тумандаги «Саидхон фаровонлиги» МЧЖ қошидаги автотранспорт воситаларига метан-газ қуйиш шохобчасига йўл олишади.

«Орани очди қилиш ҳақоратга уланиб, шу пайтда А.А. ёнида бўлган бир дона хўжалик пичоғи билан қасддан Отабек Алиевнинг қорин қисмига бир маротаба уриб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир шикаст етказади. Отабек Алиев оғир тан жароҳати олиб, 19 сентябрь куни шифохонада вафот этади. Ўша куннинг ўзида туман ИИБ томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнлари давом этмоқда»,— деб маълумот берган Шаҳриҳон туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, тергов бўлими бошлиғи Анваржон Иминов.

Эслатиб ўтамиз, бу спортчилар билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Жорий йилнинг 9 август кунига ўтар кечаси Юнусободдаги Aurum 898 тунги клубида эркин курашчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида жанжал юз берган. Оқибатда Жамшид Кенжаев олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!