Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси сўнгги 4 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси сўнгги 4 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Cана : 27-09-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 70

БОКУ — Озарбайжонда бўлиб ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятсиз ўтди. Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп спортчи билан иштирок этган дзюдо терма жамоаси бирорта ҳам медални қўлга кирита олмади.

Сўнгги кунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг жамоавий таркиби иштирок этди. Қуръага кўра, баҳсни иккинчи раунддан бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландия терма жамоасига қарши гиламга чиқиб 4-1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон терма жамоасига ягона ғалабани -70 кг вазнда иштирок этган Гулноза Матниёзова келтирган бўлса, Амина Мамедова (-57 кг), Давлат Бобонов (-90 кг), Нодира Йўлдошева (+78 кг), Бекмурод Олтибоев (+90 кг) рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди.

Шу тариқа Бокудаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси медалларни қўлга кирита олмади ва сўнгги тўрт йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди. Сўнгги марта терма жамоа 2014 йилги ЖЧда 11 спортчи билан иштирок этиб медалсиз ортга қайтганди.

Эслатиб ўтамиз, Бокуда бўлиб ўтган ЖЧда Ўзбекистон терма жамоаси 12 вазн тоифасида жами 15 нафар спортчи билан иштирок этди. Энг юқори натижани +100 кг вазнда Бекмурод Олтибоев қайд этди — 5-ўрин.

Манба:Turon24.uz
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!