Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Осиё кубоги–2019. Ўзбекистон МТЖнинг ўйинлар тақвими маълум бўлди

Осиё кубоги–2019. Ўзбекистон МТЖнинг ўйинлар тақвими маълум бўлди

Cана : 28-09-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 9731

27 сентябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида футбол бўйича кейинги йил бўлиб ўтадиган Осиё кубоги-2019 мусобақасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда мусобақанинг гуруҳ босқичидаги ўйинларининг бошланиш вақтлари ва ўтказиладиган шаҳарларнинг номларига аниқлик киритилди. Унга кўра, "F” гуруҳидан жой олган Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖнинг ҳам ўйинлар тақвими маълум бўлди.

1-тур, 9 январь:

Соат 16:00 да, Абу-Даби, Япония – Туркманистон

Соат 18:30 да, Шаржа, Ўзбекистон – Уммон

2-тур, 13 январь:

Соат 18:30, Абу-Даби, Уммон – Япония

Соат 21:00, Ал-Айн, Туркманистон– Ўзбекистон

3-тур, 17 январь:

Соат 18:30, Абу-Даби, Уммон – Туркманистон

Соат 18:30, Ал-Айн, Япония– Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги-2019 кейинги йилнинг 5 январь куни бошланади. Мусобақада илк маротаба 24 та терма жамоа қатнашади. Очилиш ўйини 5 январь куни БАА ва Баҳрайн ўртасида бўлиб ўтади. БАА яшил майдонларида ўтказиладиган Осиё кубогининг финал баҳси эса 1 февраль куни ўтказилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!