Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. 43 ёшли Оксана Чусовитина Париждаги Жаҳон кубогида олтин медал олди

43 ёшли Оксана Чусовитина Париждаги Жаҳон кубогида олтин медал олди

Cана : 02-10-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 84

Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини афсонавий спортчи Оксана Чусовитина ҳимоя қилмоқда.

У бугун таяниб сакраш машқларида чиқиш қилди ва энг юқори баллни тўплаб, олтин медал соҳибасига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Канада ва Словения терма жамоаси аъзоларига насиб қилди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун муҳим бўлган рейтинг очколарини тадқим этади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда 43 ёшда бўлган Оксана Чусовитина 2016 йили, 41 ёшда эканида Олимпиада ўйинларида иштирок этган энг ёши катта гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди. 

1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 йилларда ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган.

Чусовитина яқинда Жакартада ўтказилган Осиё ўйинларида таяниб сакраш бўйича баҳсларда кумуш медални қўлга киритганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!