» » Фаластин - Ўзбекистон ўйини Ал-Рам шаҳрида бўлиб ўтади

Фаластин - Ўзбекистон ўйини Ал-Рам шаҳрида бўлиб ўтади

Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги циклига кириб бораётган Ўзбекистон миллий жамоаси 28 август куни Тошкентда йиғин бошлайди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайтида маълум қилинди.

Эктор Купер қўл остидаги жамоа ЖЧ ва Осиё кубоги мусобақаларининг қўшма саралаш турнирини 5 сентябрь куни Фаластин меҳмони бўлиш билан бошлайди.

Маълум бўлишича, бу ўйин Ал-Қудсга туташ Ал-Рам шаҳрида бўлиб ўтади. Фаластин миллий жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган «Файсал Ал-Ҳусайни» стадионидаги баҳс маҳаллий вақт билан соат 17:00, Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг «D» гуруҳидан Саудия Арабистони, Сингапур ва Яман термалари ҳам ўрин олган. 2-тур 10 сентябрь куни Ўзбекистоннинг иштирокисиз ўтади.

Маълумот учун. Қатардаги ЖЧ 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларига белгиланган. Мундиалдан сўнг кўп ўтмай, 2023 йил январида Хитойда Осиё кубоги старт олади.

Жорий саралаш – Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлидаги 6-уринишидир. Бундан аввалги бешта циклнинг барчаси муваффақиятсиз якун топган.

1997 йилдан буён мундиал учун курашиб келаётган Ўзбекистон ЖЧ саралашларида жами 94 та ўйин ўтказган.
Бу ўйинларнинг 49 таси ғалаба, 19 таси дуранг ва 26 таси мағлубият билан тугаган. Тўплар нисбати: 175-95.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив