Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларидан репортаж. Таркибда ўзгаришлар бор

Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларидан репортаж. Таркибда ўзгаришлар бор

Cана : 11-10-2018   /   Спорт, Фото   /   кўрилди: 62

Ўзбекистон терма жамоаси 6 октябрдан бошлаб Тошкентда навбатдаги йиғинига киришган. Эктор Купер бошчилигидаги иккинчи йиғин 17 октябрга қадар давом этади. Терма жамоа «City Palace» меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда, майдондаги машғулотлар Тошкент темир йўл муҳандислари институти стадионида ўтказиляпти.

10 октябрь куни жамоа тўлиқ таркибда - 24 футболчи билан тайёргарлик олиб борди. Кеча охирги бўлиб жамоа сардори Одил Аҳмедов етиб келган.

Бугун йиғинга, шунингдек, Ислом Тўхтахўжаев ҳам қўшилди. «Локомотив» ҳимоячиси биринчи кунги машғулотларда жароҳат олган «Пахтакор» сардори Шерзод Аъзамов ўрнига таркибга жалб этилган.

Аъзамовдан ташқари, 6-9 октябрь кунлари дарвозабонлар Элдор Суюнов ва Ботирали Эргашев ҳам жароҳатланган ва йиғинни тарк этган. Улар ўрнига ОГМК посбони Роман Абдулов таркибга жалб этилган.

Булардан ташқари, хужумчи Ҳусниддин Ғофуровда ҳам енгил шикастланиш бор, у ҳозир тикланиш босқичини ўтамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни КХДР, 16 октябрда Қатар терма жамоалари Тошкентда меҳмон бўлади. Ҳар иккала ўртоқлик ўйинига ҳам «Миллий» стадион мезбонлик қилади. 

«Tribuna.uz» сайти 10 октябрь кунги машғулотлардан фоторепортаж тақдим этди.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!