Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Ўсмирлар олимпиадаси. ЎТЖнинг энг ёш спортчиси бронза медалини қўлга киритди

Ўсмирлар олимпиадаси. ЎТЖнинг энг ёш спортчиси бронза медалини қўлга киритди

Cана : 11-10-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 64

БУЭНОС-АЙРЕС — Аргентинада ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Бугун гимнастика бўйича микст мусобақалари ўтказилди. Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш спортчиси Индира Ўлмасова (14 ёш) ҳам иштирок этди ва бронза медали соҳиби бўлди.

Баҳсларда жаҳон гимнастика афсоналари шарафига номланган жамоалар иштирок этди. Индира Ўлмасова қуръа натижаларига кўра, таниқли ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина шарафига ном олган жамоа сафида қатнашди. Ушбу баҳсларда спортчилар аралаш жуфтлик, трамполин, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси бўйича кураш олиб боришди. Индира билан биргаликда "Оксана Чусовитина" жамоаси сафида АҚШ, Буюк Британия, Миср, Гватемала, Швеция, Австралия, Япония, Германия, Аргентина ҳамда Грециядан ташриф буюрган спортчилар иштирок этди. Индира мусобақа давомида таяниб сакраш, брус, ходадаги ва эркин машқлар бўйича чиқиш қилди.

Мусобақада биринчи ўринни "Симона Байлз" жамоаси эгаллади. Иккинчи ўриндан "Макс Уитлок" жамоаси жой олди. "Оксана Чусовитина" жамоаси эса кучли учликка якун ясаб берди.

Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида Улуғбек Рашидов (таэквондо, кумуш) ва Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо, бронза) терма жамоа ҳисобига илк медалларни тақдим этганди. Шунингдек, жамоавий баҳсларда дзюдочи Жайҳунбек Назаров олтин медаль билан тақдирланганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!